Илк бор судьяликка тайинланган 13 нафар судья Ўзбекистон байроғи остида тантанали қасамёд қабул қилди

Илк бор судьяликка тайинланган 13 нафар судья Ўзбекистон байроғи остида тантанали қасамёд қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг навбатдан ташқари Пленуми бўлиб ўтди.
Унда илк бор судьяликка тайинланган 13 нафар судья Ўзбекистон байроғи остида тантанали қасамёд қабул қилди.

Видеоконференцалоқа режимида ташкил этилган тадбирда Олий суд судьялари, илк бор лавозимга тайинланган судьяларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, вилоят судларининг раислари, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департамент ходимлари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий суд раиси К.Камилов судьялик лавозимининг масъулияти, уларга билдирилаётган ишонч, судьянинг одил судловни амалга оширишдаги ўрни, фақат қонунга бўйсуниши ҳақида сўз юритди.

- Ҳозиргина Ўзбекистон байроғи остида судьялик қасамёдини қабул қилдим, бу мен учун улкан шараф, - дейдиТойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси  лавозимига тайинланган Феруз Каримов. - Ўз фаолиятимда, ҳар бир қарор қабул қилаётганимда онгимда адолат, дилимда ҳақиқат устувор бўлади. Судьялик қасамёдимга ҳамиша содиқ қолишга ваъда бераман.  
Ота-оналар номидан сўзга чиққан Ю.Ибрагимов ва Г.Каримова фарзандларига билдирилган бундай ишонч учун муҳтарам Президентимизга, Судьялар олий кенгашига, Олий суд раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдиришди.
Тадбирда судьяларга гувоҳнома, Судьялар одоб-ахлоқ кодекси ва Судьялар одоб-ахлоқ кодексига шарҳлар китоби топширилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!