Илғор технологиялар марказида Sciencethon дастури бўйича Инновацион стартап акселератор ва инкубатор ташкил этилди

Илғор технологиялар марказида Sciencethon дастури бўйича Инновацион стартап акселератор ва инкубатор ташкил этилди

Тошкент шаҳридаги Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида юқори технологияли, кичик стартап компаниялар учун Sciencethon дастури бўйича Инновацион стартап акселератор ва инкубатор ташкил этилди. Унда ёш тадбиркорлар, стартап ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакатда стартапларни жорий этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро миқёсда оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 сентябрдаги «Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази тузилмасида юқори технологияли кичик компаниялар учун мавжуд инфратузилма, хоналар, лабораториялар ва асбоб-ускуналарни имтиёзли шартларда тақдим этган ҳолда Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилинган.

Бу ерда лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари Илғор технологиялар маркази резидентларига ижарага икки йил муддатга, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда беш йилгача узайтириш ҳуқуқи билан тақдим этилади.

Тадбирда стартаплар ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши, шу боис бундай компанияларнинг муваффақиятли ривожланиши учун моддий, инфраструктуравий ва тажриба жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозимлиги, бундай кўмакни эса махсус структуралар стартап акселератор ва инкубаторлар яратиб бериши мумкинлиги қайд этилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!