Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

5 июль куни АҚШдаги “Филаделфия” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Парагвай вакиллари Францияга қарши ўта қўпол ўйин намойиш этди. Учрашув давомида Жанубий Америка вакиллари томонидан кўплаб кескин ҳаракатлар амалга оширилган бўлса-да, Илгиз Танташев парагвайлик футболчиларга бирорта ҳам сариқ карточка кўрсатмади.

Биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолганида Килиан Мбаппе ва парагвайлик Андрес Кубас ўртасида жиддий зиддият юзага келди. Тез орада бу ҳолатга ҳар икки жамоа футболчилари, хусусан, Усмон Дембеле ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, парагвайлик Матиас Галярса тўпсиз ҳолатда турган Мбаппега қарши қўпол ҳаракат қилди. Такрорий лавҳаларда у франциялик ҳужумчининг қўлига зарба бергани кўринган. Бироқ ҳакам ушбу вазиятларнинг ҳеч бирида қоидабузарларни огоҳлантирмади.

Бунинг ўрнига, учрашув якунига яқин франциялик футболчилар — Ману Коне (81-дақиқа) ва Майкл Олисе (90+7-дақиқа) сариқ карточка билан жазоланди. Парагвайликлар эса ўйинни битта ҳам огоҳлантиришсиз якунлади.

Ўйиндаги ягона ва ҳал қилувчи гол 70-дақиқада киритилди. Захирадан майдонга тушган Дезире Дуэ жарима майдончасида йиқитилгач, Танташев дастлаб қоидабузарликни қайд этмади. Фақатгина VAR аралашуви ва монитордаги такрорий лавҳалардан сўнг пенальти белгиланди. Уни Мбаппе аниқ амалга ошириб, турнирдаги ўзининг 7-голини (Жаҳон чемпионатларидаги 19-голини) киритди.

Ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилувчи нуфузли Archivo VAR портали Танташевнинг ушбу ўйиндаги ишини 10 баллик тизимда 1 баллга лойиқ кўриб, ҳолатни ЖЧ-2026 даги энг ёмон ҳакамлик деб атади:

“Ўзбекистонлик ҳакам мутлақо унутиши керак бўлган кун. Унинг ишида бирорта ҳам ижобий жиҳатни ажратиб кўрсатиш қийин. У кетма-кет хатоларга йўл қўйди ва шундоқ кўриниб турган сариқ карточкаларни кўрсатмади. Бунинг устига, иккинчи бўлимда Дуэга нисбатан ишланган аниқ пенальтини ҳам ўтказиб юборди ва VAR ҳакамни монитор ёнига чақиришга мажбур бўлди. Ўйинчилар ўртасидаги зиддиятли вазиятларда у ўзини худди ёш боладек тутди ва ўйиндаги кескинликни мутлақо назорат қила олмади”.

Британиянинг машҳур The Sun нашри ҳам учрашувдаги ҳакамлик қарорларини очиқчасига танқид қилди:

“Франция бу ўйинни имкон қадар тезроқ унутишни хоҳлайди. Парагвай ўзининг қўпол ўйинига қарамай, битта ҳам огоҳлантириш олмаганига ишониш қийин. Парагвайлик футболчилар доимий равишда ҳакамни ўраб олишди, у эса тушунарсиз сабабларга кўра уларнинг барча қўполликларига кўз юмди. Яхшиямки, французлар ушбу тартибсиз ўйиндан жароҳатларсиз омон чиқишди. Турнирда ўзини номардларча тутганларнинг омади чопмади”.

Маълумот ўрнида, ушбу қийин ғалабадан сўнг Франция миллий жамоаси чорак финалга йўлланма олди ва энди 10 июль куни ярим финал йўлланмаси учун Марокашга қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Ўзбек футболчисига нарх белгиланди. Унга Италия, Германия, Туркия, Нидерландиядан қизиқиш катта!

Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Фермер улкан саримсоқ етиштириб, рекорд ўрнатди (фото)

Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

ЖЧдаги муваффақиятсизликдан кейин Каннаваро Италияда нималар билан шуғулланмоқда? (фото)

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италиядан илк суратини ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Холанд "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин, сабаби...

Ҳужумчи Эрлинг Холанд жорий трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.

Роналдунинг опаси Португалия ЖЧдан чиқиб кетгач, укасига ҳиссиётли мурожаат йўллади

Юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

Эрон ядро қуроли ўрнига "ядро қуролидан кучсиз бўлмаган бошқа қурол"ни топди

У, шунингдек, Эрон расмийларида "термоядро қуроли" — Бобул-Мандаб бўғози ҳам борлигидан огоҳлантирди.

ФИФА АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси борасида бутун дунёга шарманда бўлди

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.

Қозоғистон Россиядан келиб бакига бензин тўлдириб кетувчилар сони ошгани сабаб транспорт воситаларининг чегарадан ўтишига чекловлар қўйди

Бу Ўзбекистондан келган ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилади.

Nokia қайтди — компания нейрон тармоқли тугмачали телефонларни чиқарди.

Шунингдек, бренднинг видеоқўнғироқларни қўллаб-қувватлайдиган илк тугмачали телефони — Nokia 200 4G ҳам пайдо бўлди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Ўзбекистон билан ўйин олдидан Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот берди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост жойлаштирди.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

Жаҳон чемпионатидан қайтган 25 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

Бу ҳақда Sunday World нашри хабар берди.

Кабо-Верде ҳимоячиси терма жамоага иш қидириш иловаси орқали қўшилганини биласизми?

Асли рландиялик бўлган футболчи (отаси Кабо-Вердеда туғилган) португал тилида хабар олган ва дастлаб спам деб ўйлаб, уни эътиборсиз қолдирган.

Иккинчи Жаҳон уруши давридаги улкан бомба Германия шаҳрида шов-шувга сабаб бўлди (фото)

Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабар бермоқда.

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиши мумкин

Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро яқин орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетиши кутилмоқда.

ФИФА англиялик ҳакамларга Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларида ҳакамлик қилишни тақиқлади

Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

Францияда қасддан ёнғин чиқаришда гумонланиб 32 киши қўлга олинди

Франциянинг 22 та департаментида қасддан ёнғин чиқаришда гумон қилинган 32 нафар шахс ҳибсга олинган.

Германияда жазирама туфайли 5000 дан ортиқ одам вафот этди

Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.

Ғазодаги қурбонлар сони 73 мингдан ошди

Вазирлик маълумотига кўра, шу давр мобайнида 173 минг 643 нафар киши турли даражада жароҳат олган.

Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилдан қасос олишга ваъда берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.

Трамп ўзига қарши суиқасд масаласига ойдинлик киритди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳукумати унга қарши суиқасд амалга оширгудек бўлса, Теҳронни қандай жазо кутаётганини очиқлади.

Испаниядаги ўрмон ёнғинлари туфайли уч кунлик мотам эълон қилинди

Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Украинани қўллаб-қувватловчи «ихтиёрлилар коалицияси» Парижда йиғилади

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Исроил зарбасида Ғазода жаҳон чемпионати намойишларини ташкил этган гуманитар ходим ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрида Исроилнинг ҳаво зарбаси оқибатида мисрлик Ёрдам қўмитасининг маҳаллий вакили Муҳаммад ал-Воҳидий ҳалок бўлди.

Ғазодаги халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кечиктирилди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

НАТО саммитида Украинага Россия ҳудудига зарбаларни кучайтириш бўйича қўллаб-қувватлов билдирилди

Анқарада ўтган НАТО саммитида Украинага Россия ҳудуди ичкарисига узоқ масофали зарбалар бериш имкониятларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда етти нафар фаластинликни яралади

Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.

Песков АҚШнинг Украинага босим ўтказиши ҳақидаги саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.

Испания жанубидаги ўрмон ёнғинида 19 киши бедарак йўқолди

Испаниянинг жанубидаги Андалусия минтақасида юз берган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 19 киши бедарак йўқолди.

Чехия Украинага молиявий ёрдам ажратмайди — бош вазир

Бу ҳақда у Idnes нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди

Маълум қилинишича, Кармана тумани Катта мачит маҳалласида яшовчи 4 нафар йигит 8 июл куни туш пайти Зарафшон дарёсига чўмилишга борган.

Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди

"Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз..."

93 ёшли эркак энг кекса юк машинаси ҳайдовчисига айланди (фото)

UPI портали маълумотларига кўра 19 ёшидан бери юк машиналарини бошқаради

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири билан учрашди

2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.

Эронга ҳужум қилиш саратонни танадан олиб ташлашга ўхшайди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни оқлар экан, буни «танадан саратонни олиб ташлаш»га қиёслади.

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари самарали музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.