Икки ёшли болакай баскетбол дунёсида “сенсация”га айланди (видео)

Икки ёшли болакай баскетбол дунёсида “сенсация”га айланди (видео)

Хитойлик икки ёшли Ли Моден-Сян баскетбол дунёсида Интернет “сенсация”сига айланди.

Ҳали жуда ҳам кичкина бўлишига қарамай, уч метрли нишонни ура оладиган кичкинтой иштирокидаги видео ижтимоий тармоқларда миллионлаб кузатувлар тўплайди.

Икки ёшли болакай том маънода ҳамма жойда баскетбол ўйнай олади: уйининг ҳовлисидаги ўйин майдончасида ёки кўчада... Бунда баскетбол ҳалқаси ролини автомобиль юкхонаси ёки отаси бажаради.

Ёш баскетболчининг коллекциясида аллақачин 40 та баскетбол тўпи мавжуд.

Ҳар куни икки-уч соат давомида машғулотларда банд бўладиган  Моден-Сян Интернетда аллақачон Кичкина Жордан ҳамда келажакдаги НБА юлдузи деб таъкидланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!