Икки ўзбекистонлик қиз “Россия мигрантлари” гўзаллик танлови финалига чиқди

Икки ўзбекистонлик қиз “Россия мигрантлари” гўзаллик танлови финалига чиқди

"Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танловининг ярим финал босқичидаги очиқ овоз бериш жараёни ўз ниҳоясига етди.
Олинган овозлар сони бўйича икки нафар ўзбекистонлик қиз танловнинг финалига чиқди. Уларга 2 мингдан ортиқ овоз берилди.
23 ёшли Абдилдаева Камола РУДН университети талабаси.
Абдилдаева Камола .

Яна бир ўзбекистонлик иштирокчи - 25 ёшли урганчлик Каримова Рушана.

Танловда ҳозирда Россияда бўлган вояга этган мигрант қизлар иштирок этиши мумкин.
Танловнинг ярим финалида жами етти нафар ўзбекистонлик қиз иштирок этди. Тожикистон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон, Қозоғистон ва Сенегал гўзаллари уларга рақиб бўлишди.
"Мисс ФМР" финали 9 октябр куни Москвада бўлиб ўтади. Уч финалчи мукофот олади: "Мисс ФМР" ва "вице-мисс ФМР", шунингдек " Томошабинлар эътирофи" номинацияси ғолиби.
Мигрант аёллар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган гўзаллик танлови иккинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йили тожикистонлик Фотима Каладорова ғолиб бўлганди, "вице-мисс" унвони Россия Тува Республикасидан Диана Бадирги қўлга киритди, “томошабинлар эътирофи” эса қирғизистонлик Камила Полотбековага насиб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!