Икки уйга ҳам солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?

Икки уйга ҳам солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?

Савол: Ўзим туманда яшайман. Бундан ташқари, Андижон шаҳрида ҳам уйим бор. Эшитишим бўйича, Чернобиль АЭСда авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлар солиқдан имтиёзга эга экан. Иккала уйимга шу имтиёздан фойдаланишим мумкинми?

Жавоб: Тўғри, Чернобиль АЭСда авария оқибатларини тугатишда иштирок этганларга имтиёз белгиланган. Фақат ер солиғи бўйича. Солиқ кодексининг 290-моддасида бу рўйхат келтириб ўтилган. Шуни алоҳида қайт этиш керакки, мол-мулк солиғи бўйича уларга имтиёз татбиқ этилмайди. Шунга асосан, сиз фақат ер солиғи имтиёзидан фойдаланишингиз мумкин. У мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир участкага тааллуқли бўлади.

Савол: Шаҳарларда жойлашган уйларнинг мол-мулк солиғи умумий майдонига кўра ҳисобланаркан. Масалан, менинг уй-жойим 800 квадрат метрдан ортиқ. Унга қанча миқдорда мол-мулк солиғи тўлайман?

Жавоб: Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар учун 0,35% ставкада мол-мулк солиғи ҳисобланади.

Савол: Очиғини айтиш керак, ҳалигача уй-жойимнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлай олмадим. Кадастр қиймат мавжуд бўлмаганлиги учун мол-мулк солиғи қандай тарзда ҳисоб-китоб қилинади?

Жавоб: Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳоловчи органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун вилоят марказларида 210 милллион сўм, бошқа ҳудудларда 90 милллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

Саволларга Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати жавоб берди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!