Икки онали бола дунёга келди. Аёллар бепуштлигига қарши инқилобий ихтиро

Икки онали бола дунёга келди. Аёллар бепуштлигига қарши инқилобий ихтиро

Грецияда туғилган болада учта одамнинг генлари жам бўлган. 9 апрель куни туғилган бола ҳам, унинг онаси ҳам соппа-соғ.

Бу боланинг дунёга келишига сабабчи бўлган испан ва грек тадқиқотчиларининг айтишича, бу эксперимент фарзанд кўра олмайдиган миллионлаб аёллар учун имконият яратиши мумкин.

Айрим аёлларнинг бепушт бўлишига уларнинг тухум ҳужайрасидаги метохондриал касалликлар сабаб бўлади. Ҳатто туға оладиган айрим аёлларнинг метохондриясида авлоддан-авлодга ўтувчи ирсий касалликлар мавжуд. Бундай вазиятларда аёл умуман туғмайди, туғса ҳам болага ирсий касаллик ўтади.

Тадқиқотчилар қўллаган янги усулга кўра, аёлдан олинган тухум ҳужайрасидаги метохондрия олиб ташланади ва ўрнига бошқа аёлнинг тухум ҳужайрасидан олинган метохондрия жойланади. Сўнг лабораторияда тухум ҳужайра эркак уруғ ҳужайраси билан чатиштирилади ва аёл бачадонига жойланади. Шу билан икки онали, бир отали бола дунёга келади.

Грециядаги Ҳаёт институти билан ҳамкорликда ишлаган испан эмбриологи Нуно Коста-Борхеснинг айтишича, ушбу усул қўлланса, беҳисоб аёллар она бўлиш бахтига муяссар бўлиши мумкин. Бу аёллардаги бепуштликка қарши инқилобий илгари силжишдир.

Батафсил

Туғилажак боланинг ҳужайра ядросидаги 23 жуфт хромосоманинг ярми эркакдан, ярми аёлдан ўтади. Яъни ядродаги ДНКнинг ярми аёлдан, ярми эркакдан келади. Аммо генлар фақат ядрода бўлади деб ўйлаш хато. Ҳужайрадаги метохондрия деб аталмиш органеллада ҳам ДНК бўлади. Бу органеллани ҳужайранинг энергетика станцияси деб аташ мумкин. Метохондрия болага фақат аёлдан ўтади. Яъни ҳар биримизнинг ҳужайрамиздаги метохондрия генлари онамиздан ўтган. Ана шу жиҳатдан олсак, бола асосий генетик материални отаданмас, онадан олади дейиш мумкин.

Айрим аёлларнинг метохондриясида генетик касаллик бўлиши мумкин. Бунда аёл ё бутунлай бепушт бўлиши, ёки касаллигини боласига ўтказиши мумкин.

Метохондрияни бошқа аёлдан олиб туриш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин. Аммо туғилажак боланинг энергия станциялари бошқа аёлники бўлади, дейди minbar.uz .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!