Икки фарзанд етим қолди: Бухорода поезд аёл кишини босиб кетди

Икки фарзанд етим қолди: Бухорода поезд аёл кишини босиб кетди

18 декабрь куни  Бухоро вилоятида таҳминан соат 23:18 ларда “Нукус-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди аёл кишини уриб юборган. Воқеа ҳақида вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига темирйўл бекати навбатчиси хабар қилган.

Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Таъкидланишича, марҳум Когон туманида истиқомат қилган ҳамда Когон шаҳар шифохонасида ҳамшира сифатида фаолият юритган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!