Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳа ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчи жазоланди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳа ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчи жазоланди

ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқда Бухоро шаҳар кўчаларидан бирида "Матиз" русумли 80 К 485 QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдага йўл бермасдан, атрофдаги бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит бериб, хавфли манёвр билан автомобилни бошқарганлиги ҳолати акс этган видео лавҳа тарқалди.

Мазкур видео лавҳадаги ҳолат Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчига белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб, қоидабузарларга ўрнатилган тартиб асосида чора кўрилишини эслатиб ўтамиз.   
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!