ИИВ ходими ўзини осмоқчи бўлган қизни қутқариб қолди

ИИВ ходими ўзини осмоқчи бўлган қизни қутқариб қолди

Бишкекнинг Лев Толстой кўчасида “Шумқар” махсус кучлар полки ходими, катта сержант Нурлан Қулданбаев ёш жувоннинг ҳаётини қутқарди. Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, воқеа 6 ноябрь оқшомида содир бўлган.

Н.Қулданбаевга Толстой кўчасидаги кўприк четида турган қизнинг тутуми ғалати кўринган. У қизга яқинлашиб келган, шу вақт қиз сакрашга улгурган, бироқ милиционер қизнинг кийимидан ушлаб қолган.

Катта сержант қизнинг бўйнидаги сиртмоқни пайқаб қолган. У кўприк панжарасига оёқларини тираб, ҳамкасблари ёрдамга келгунигача қизни ушлаб турган ва пировардида уч милиционер қизни қутқарганлар.

Жонига қасд қилмоқчи бўлган ёш аёлнинг шахси аниқланган. У аввал Чуй вилоятида, ҳозир эса Бишкекда истиқомат қилувчи 19 ёшли жувон бўлиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл бир неча ой аввал турмуш қурган эри билан жанжалланиб қолганидан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Ҳодиса айни пайтда пойтахтнинг Биринчи май туман ИИБси томонидан ўрганилмоқда. Қиз эса қариндошларига топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!