ИИВ: «Фуқароларни 3 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас, агар...»

ИИВ: «Фуқароларни 3 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас, агар...»

Кеча, 17 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат билдириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча бошқарма ҳамда идора раҳбар ва мутасадди ходимлари соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, режалар ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг фуқароларни шахсини аниқлаш учун ушлаб туриши масаласидаги саволига ИИВ мутасаддилар шундай жавоб берди:

— Фуқароларни шахсига аниқлик киритиш мақсадида 3 соатдан кўп ушлаб туриш мумкин эмас. Агар масала маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бўлса, бир суткагача шулаб турилиши мумкин.

Йил охиригача ички ишлар ходимларини тегишли планшетлар билан таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа амалга ошганидан сўнг фуқароларнинг шахси уларнинг бармоқ излари орқали аниқланади ва ички ишлар бўлимига фуқарони олиб боришга хожат қолмайди, деди ИИВ вакиллари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!