ИИВ биносида гувоҳ қиз бир неча бор зўрланган. 18 киши ишдан кетди

ИИВ биносида гувоҳ қиз бир неча бор зўрланган. 18 киши ишдан кетди

Украинада, Кагарлик милиция бўлимида қизнинг зўрлангани бўйича 18 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Екатерина Павличенко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур бўлимда хизмат текшируви ва қайта аттестация ўтказилган.

“Натижада 18 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 15 нафарга яқин ходим ички ишлар органларидаги хизматидан четлаштирилди, айримларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди”, — деди Павличенко.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида Киев вилоятининг Кагарлик шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ИИВ бўлимида гувоҳ сифатида чақирилган қизни бир неча бор зўрлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!