ИИҚК АҚШнинг Эронга ҳужумига жавобан ракета ҳужуми эълон қилди
АҚШ ҳарбий ҳужумларига жавобан, Эрон марказидан Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига ракеталар учирилди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
Зарбалар тафсилотлари келтирилмади.
Аввалроқ Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги ҳам АҚШни қасос олиш билан таҳдид қилган эди.
Шуни таъкидлаш керакки, бугун АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозидаги Эрон нишонларига қарши кенг кўламли ҳужумлар уюштирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
