ИИББ: Эндиликда қўл радарларидан фойдаланилмайди

ИИББ: Эндиликда қўл радарларидан фойдаланилмайди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан ЙПХ инспекторлари томонидан маънан эскирган қўл радарларидан фойдаланилмайди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳозирда автомат-стационар ва мобил радарлар ёрдамида аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида жараёнда инсон омили иштирокининг олдини олади. 

Мазкур аппарат-дастурий комплекси реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликларни қайд этади ва симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкент шаҳар филиали маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузар ҳам бу ҳақда почта орқали хабардор қилинади.

Бугун, 16 август куни мобил радарлар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:

1. Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, «Элбрус» ресторани, соат 9.00дан;
2. Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, «Корзинка – Аэропорт», соат 11.00дан;
3. Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7-Автокорхона, соат 14.00дан, Олий Мажлис биноси, соат 16.00дан;
4. Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, «Юлдуз» АЖ, соат 18.00дан.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!