ИИББ Чилонзорда машина капотида ЙПХ ходимини олиб кетган ҳайдовчи бўйича ахборот берди

ИИББ Чилонзорда машина капотида ЙПХ ходимини олиб кетган ҳайдовчи бўйича ахборот берди

13 июнь кечаси соат тахминан 01.30 да пойтахтнинг Чилонзор туманида профилактика инспектори ўз ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган вақтида салонида икки номаълум шахс бўлган «Ласетти» автомобили эътиборини тортади. Уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида олдига бориб шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўрайди. Бироқ ҳайдовчи инспекторнинг талабига бўйсунмай, автомобилни ҳаракатга келтиради. Инспектор машинага олдига туриб олса-да, у ҳаракатланишда давом этади. ИИБ ходими машина урилишидан қочиш учун капот қисмига чиқиб олишга мажбур бўлади. Бироздан сўнг автомобилнинг устидан сакраб тушиб қолади, ҳайдовчи эса  воқеа жойидан яширинади.

Пойтахт ИИББдан маълум қилинишича, қисқа вақт ичида автомобиль топилиб, ҳайдовчи ва йўловчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 37 ёшли ҳайдовчи Сохиб Х. ва 18 ёшли Алена К. тақиқланган психотроп дори воситаларини қабул қилганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!