ИИБ ходими хоинлиги учун 13 йилга қамалди

ИИБ ходими хоинлиги учун 13 йилга қамалди

Москва суди ички ишлар ходими Алексей Житнюкни 13 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда "xabar.uz" хабар бермоқда.

А. Житнюкка доир жиноят ишига «мутлақо махфий» тамғаси босилгани боис суд ёпиқ тарзда ўтказилди. Маълумотларга кўра, собиқ ишчи ишлар ходими Марказий Разведка Бошқармасига «ишлаб», Россия ҳарбий денгиз-флотига оид маълумотларни етказиб турган.

У роппа-роса бир йил аввал махсус операция натижасида норвегиялик шпион Фурде Берга билан қўлган олинган эди. Айтишларича, Ф. Берга махфий маълумотларни А. Житнюкдан олиб, керакли жойга етказиш билан шуғулланган. Норвегияликка қандай жазо тайинлангани ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.

Маҳкум Россия пойтахти туманларидан бирида участка нозири бўлиб ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!