ИИБ инспектори 60 минг доллар пора билан қўлга тушди

ИИБ инспектори 60 минг доллар пора билан қўлга тушди

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Дарё га маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2019 йилда вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!