Игнатий Нестеровдан допинг топилдими? ЎФА бу ҳақида баёнот берди

Игнатий Нестеровдан допинг топилдими? ЎФА бу ҳақида баёнот берди

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган Ўзбекистон миллий тера жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги давомида олинган таҳлилларда тақиқланган модда топилгани ҳақида хабарга расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида расмий хат ЎФА ва Нестеров айни пайтда тўп сураётган Саудия Арабистонининг Уҳуд клубига расмий хат юборилган.

Аммо мазкур хатда бу масала бўйича ҳозирда ОФК Тартиб-интизом қўмитаси иш олиб бораётгани, ҳали якуний қарор қабул қилинмагани, унгача эса бу маълумотни ошкор қилмай туриш сўралган. Шунингдек, якуний қарор қабул қилингунга қадар Игнатий Нестеров ҳеч қайси жамоа таркибида майдонга туша олмаслиги ҳам хатда маълум қилинган.

Хабарда ёзилишича, шунга қарамай, Уҳуд клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни оммага ошкор қилиб, Нестеров допинг қабул қилгани туфайли ОФК томонидан четлатилгани ҳақида хабар тарқатади.

Терма жамоа шифокорлари Игнатий Нестеров билан бу масалада суҳбатлашишганда, Нестеров Осиё Кубоги давомида терма жамоа шифокорларининг рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмай вазн ташлашга ёрдам берувчи дори қабул қилгани маълум бўлди.

ЎФА Игнатий Нестеровнинг бу хатти-ҳаракатини қоралашини, шу билан бирга футболчининг атайлаб тақиқланган моддаларни қабул қилиш мақсади бўлмаганини, бу дори таркибидаги баъзи моддалар тақиқланганини билмаганини маълум қилди.

Шунингдек, Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишидан сўнг якуний қарорни қабул қилишини,унгача эса барча оммавий ахборот воситаларидан Игнатий Нестеров бўйича хабар ёзаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратиш сўралган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!