«IFTIXOR» – «Ўзавтосаноат» ўзининг асосий қадрияти – ходимлари ҳақида самимий ҳикоялар жамланган видео тақдим этди (ВИДЕО)

«IFTIXOR» – «Ўзавтосаноат» ўзининг асосий қадрияти – ходимлари ҳақида самимий ҳикоялар жамланган видео тақдим этди (ВИДЕО)

Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси каби, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳам ўз жамоасини олдинга қўйилган мақсадларга эришишдаги энг муҳим омил ҳисоблайди.

«Ўзавтосаноат» АЖ таркибига 80 дан зиёд корхона киради, уларнинг энг йириклари «UzAuto Motors» АЖ, “SamAuto”МЧЖ, “Uz Truck and Bus Motors” ҚК МЧЖ, “UzAuto Trailer” МЧЖ ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” ишлаб чиқариш корхоналари киради.

Тармоқ ишлаб чиқариш жараёнларида 27 минг нафар кишидан иборат жамоа иштирок этади.
Улар меҳнати билан заводларнинг ишлаб чиқариш конвейерларидан 3 млн 800 мингдан зиёд 21 русумдаги автомобиль, 18 600 га яқин автобуслар, 44 800 атрофида юк машиналар чиқади. 1,060 млн.дан зиёд енгил автомобиль экспорт қилинди.

Ҳар бир ютуқ ортида барча ходимларнинг «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида меҳнат қилаётган, ишига бор қалб қўрини берган ва касбига меҳр қўйган ҳамда автомобиль ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур қилганимизда хаёлимизга келадиган роботларга мутлақо ўхшамайдиган инсонларнинг фаолияти туриши аниқ.

«IFTIXOR» – махсус видеороликда «Ўзавтосаноат» ходимлари ҳақида самимий ҳикоялар акс этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!