“Иэн” тўфони туфайли Флорида аҳолисининг ўн фоизи электрсиз қолди

“Иэн” тўфони туфайли Флорида аҳолисининг ўн фоизи электрсиз қолди

“Иэн” тўфони оқибатида Флоридада 1.8 миллион киши электрсиз қолди.

АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази маълумотларига кўра, айрим жойларда шамолнинг тезлиги соатига 169 километрни ташкил этган.

Тўфон оқибатида Флорида штатининг 10 фоиз аҳолиси электр тармоқларидан узилиб қолган. Штат губернатори Рон Десантис маҳаллий ҳукумат бу ҳолатга барҳам бериш учун 30 минг мутахассис жалб қилинганини маълум қилган.

Аввалроқ Жозеф Байден “Иэн” туфайли Флоридада фавқулодда ҳолат жорий этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!