Ички ишлар тизимидаги қатор раҳбарлар ишдан бўшатилди

Ички ишлар тизимидаги қатор раҳбарлар ишдан бўшатилди

Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 5-9 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида ўрганиш ишларини олиб борди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 9 август куни Нукус шаҳрида Ички ишлар вазири раислигида ҳудудларда ўтказилган ўрганишларнинг якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, вазирнинг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи М.Раҳматуллаев, ЙҲХБ бошлиғи А.Салиев ҳамда Нукус шаҳар, Нукус, Элликқалъа, Амударё, Тахтакўпир, Қўнғирот, Муйноқ, Беруний, Хўжайли, Қонлиўл, Шуманой, Тахиатош, Қораўзак, Чимбой ва Тўрткўл туманлари ИИБ бошлиқлари ва ўринбосарларининг кўриб чиқилган масалалар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Мажлисда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тўлақонли англаб етмасдан, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган, ҳануз эскича иш услуби билан ишлаётган, фуқароларнинг манфаати йўлида жонбозлик кўрсатмаётган раҳбар ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.

Хусусан, хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги, фаолияти давомида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келганлиги учун Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи А.Ильясов, Нукус шаҳар ва Тахиатош тумани ИИБлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари А.Артиков ва А.Гулимбетов, Нукус шаҳар, Чимбой ва Қораўзак туманлари ИИБлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Н.Қдирбаев, Р.Пауланиязов ва Р.Қаландаров ҳамда Кегейли тумани ИИБ 10-сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғи А.Палибековлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Бундан ташқари, қатор раҳбарларга нисбатан турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!