Ички ишлар органлари ходимларининг ҳушёрлиги сабаб талончи воқеа жойида қўлга олинди

Ички ишлар органлари ходимларининг ҳушёрлиги сабаб талончи воқеа жойида қўлга олинди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фуқаро Д.Н. “Чақар” МФЙда жойлашган буюм бозори ҳудудида Қарши тумани Кўчкак қишлоғида яшовчи И.Л.нинг чўнтагидаги “Самсунг” мобиль телефонини олиб қўйган вақтида И.Л. буни сезиб қолган ва ундан телефонини қайтариб беришини сўраганида, Д.Н. унинг юзига қўллари билан уриб, воқеа жойидан яширинаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!