Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш муаммоси: аҳоли нимадан норози?

Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш муаммоси: аҳоли нимадан норози?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил давомида Агентлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш, шунингдек ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жараёни мониторинг қилиниб, бир қатор муаммолар аниқланган.

Биринчидан, соҳада мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилиши ҳолатлари тез-тез учраб, бунга коммунал ташкилот ходимларининг мурожаатларга бирламчи вазифа сифатида қарамаслиги, мурожаатларни ўз муддатида бажарилишига моддий-техник базанинг мустаҳкам эмаслиги ҳамда ходимларнинг етишмаслиги сабаб бўлиб келмоқда.

 Иккинчидан, айрим ходимларнинг бепарволиги, масъулиятсизлиги ва сусткашлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ва белгиланган тартибда жавоб берилмаган.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан қандай чоралар кўрилди?

2020 йилда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан коммунал ташкилотларда 20 минга яқин қонунбузилиш ҳолатлари, яъни  муддат бузилиши, рад этишнинг белгиланган тартибини бузиш ва бошқалар аниқланган.

 Аксарият қонунбузилиш ҳолатлари хизмат кўрсатиш муддатларини бузганликда ифодаланган.

Масалан,фуқаро А.Ш томонидан 2020 йил 29 сентябрда ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси бугунги кунга қадар кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.

Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлиги учун Агентлик томонидан ижро қилиниши мажбурий бўлган 31 та тақдимнома ҳамда 11 та огоҳнома киритилди.

 Натижада, 67 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима ва 33 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!