Ичига игналар яширилган қулупнайни еган йигит касалхонага ётқизилди

Ичига игналар яширилган қулупнайни еган йигит касалхонага ётқизилди

Австралияда жойлашган супермаркетнинг эски ходимларидан бири қулупнайларнинг ичини тикувчилик игналари билан тўлдиришда гумон қилинмоқда. Натижада мана шундай игнани ютиб юборган йигит касалхонага ётқизилди, деб хабар берди "The Sun".

Квинслендлик 21 ёшли Хоани Херн маҳаллий супермаркетдан харид қилинган қулупнайни еганидан сўнг шифохонага ётқизилган. Бунга эса қулупнайнинг ичида бўлган тикув игнаси сабаб бўлган. Йигит игнани қулупнайни тишлаб, унинг бир қисмини ютмагунича билмаган.

Квинсленд полицияси шу заҳоти воқеани тергов қилишга киришди ва игнанинг қулупнайда бўлганлиги тасодифий эмас деган хулосага келди. Дедективларнинг сўзларига кўра, дўконнинг собиқ ходими бу игналарни қулупнайнинг ичига қасддан тиқиб чиққан. Сабаб эса супермаркет раҳбарларидан ўч олиш бўлиши мумкин.

Тажовузкорнинг кимлиги ҳали аниқлангани йўқ. Ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида “Woolworths” супермаркети ҳодиса вақтидаги жавонларда жойлашган барча қулупнайларни сотишдан воз кечди.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!