Ичида Украина маккажўхориси бўлган учта юк кемадан биринчиси Navistar Истанбулга етиб келди

Ичида Украина маккажўхориси бўлган учта юк кемадан биринчиси Navistar Истанбулга етиб келди

Буни кемалар ҳаракатини кузатиш имконини берувчи Marinetraffic хизмати маълумотлари ҳам тасдиқлайди.

Қолган иккита дон ташувчи Rojen ва Polarnet ҳам тез орада биринчисига қўшилиши кутилмоқда. Туркия матбуотига кўра, бир муддат аввал улар Туркия сувларига кирган.

Navistarнинг жўнаш нуқтаси Одесса бўлиб, кема Панама байроғини кўтариб, Ирландияга 33 минг тонна маккажўхори олиб кетмоқда.

Иккинчи кема Rojen Қора денгиздан жўнаб кетган ва унинг манзили Буюк Британия. Rojen бортда 13 минг тонна маккажўхори олиб кетмоқда. Учинчи кема, қуруқ юк ташувчи Polarnet ҳам Қора денгиздан йўлга чиққан. У Туркия байроғи остида бортида 12 минг тонна маккажўхори билан Карасу (Туркия) шаҳрига йўл олади.

Истанбул портида ҳар уч кема ҳам мувофиқлаштирувчи марказда қўшма текширув гуруҳи томонидан текширилади.

Украина донини портлардан хавфсиз экспорт қилиш имконияти 22 июль куни Истанбулда Туркия ва БМТ иштирокида Россия ва Украина ўртасида блокировкани очиш тўғрисидаги битим имзоланганидан кейин пайдо бўлди.

Ушбу келишувга қадар Россия томонидан дон экспорти тўсиб қўйилган, бу эса озиқ-овқат нархининг ошишига ва глобал озиқ-овқат инқирозининг ривожланишига сабаб бўлган. Ўз навбатида, Россия озиқ-овқат инқирозини Ғарб давлатлари ва уларнинг санкцияларини айблади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!