Ичида 35 йўловчи бўлган автобус жарликка қулади (ВИДЕО)

Ичида 35 йўловчи бўлган автобус жарликка қулади (ВИДЕО)

Мексика пойтахтининг ғарбий қисмида жойлашган Куаҳималпа туманида йўловчилари бўлган автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда 5 июнь, шанба куни "Миленио" газетаси шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига асосланиб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус бортида 35 киши бўлган, улардан 19 нафари жароҳат олган. Шу билан бирга, икки жабрдийда касалхонага ётқизилган.



Қайд этилишича, автобус жарлик томон юриб, бир неча ўн метрларни босиб ўтиб, дарахтлар устига қулаган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, фавқулодда вазиятлар хизматлари воқеа жойида иш олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!