“Ибратли оила” кўрик-танловининг финал босқичда Қорақалпоғистонлик оила ғолиб бўлди

“Ибратли оила” кўрик-танловининг финал босқичда Қорақалпоғистонлик оила ғолиб бўлди

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 35-бандида белгиланган оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш вазифасини бажариш мақсадида “Ибратли оила” республика танловини ташкил этди.

Кўрик-танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ибратли оилалар иштирокида жорий йилнинг май-декабрь ойларида 4 босқичли шаклда ўтказилди.

“Ибратли оила” танловининг биринчи босқичида 14741та, туман, шаҳар босқичларида 2392 та, ҳудудий босқичларда 193 та ибратли оилалар иштирок этишди. “Ибратли оила” танловининг Республика босқичига  ҳудудлардан 14 та оиланинг  ҳужжатлари  тақдим этилди.

“Ибратли оила” республика кўрик-танловининг 3-ўрин соҳиби бўлиш Фарғона вилоятидан Шерғозиевлар оиласига, 2-ўрин соҳиби бўлиш Навоий вилоятидан Ўруновлар оиласига, 1-ўрин соҳиби бўлиш Қорақалпоғистон Республикаси Айбергеновлар оиласига насиб этди.

Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

“Ибратли оила” кўрик танловининг якунловчи босқичи ҳамда тадирлаш маросими “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг “Тантаналар зали”да жорий йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтди.

Manba: makan.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!