Hyatt Regency Tashkent пенсия пулларига қурилганми?

Hyatt Regency Tashkent пенсия пулларига қурилганми?

Ижтимоий тармоқларда «Пенсия пулига қурилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади» сарлавҳали чиқишлар эълон қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларда «Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси пенсия олувчиларнинг пулига бунёд этилган» мазмунидаги маълумотлар берилган, бу эса нотўғри ахборотлар тарқалиши ва аҳолининг саволларига сабаб бўлмоқда.

«Қайд этиш жоизки, Пенсия жамғармаси маблағлари ҳеч бир кўринишдаги лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланмайди. Хусусан, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси пенсия олувчиларнинг пулига бунёд этилганлиги ҳақида нотўғри маълумот берилган ҳамда ушбу лойиҳага Пенсия жамғармаси томонидан ҳеч қандай маблағ ажратилмаган. Жамғарма маблағларидан фақат пенсиялар тўловини молиялаштириш учун фойдаланилади», — дейилади хабарда.

Амалдаги қонунчилик талабларига биноан, жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари мавжуд бўлган ҳолда қисқа муддатли тижорат банкларидаги депозитлар ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!