Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фуқароларни олий ўқув юртига киритиш ваколатига эгами? 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фуқароларни олий ўқув юртига киритиш ваколатига эгами? 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фуқароларни олий ўқув юртига киритиш ваколатига эгами? 

Албатта йўқ! Бироқ, фуқароларимиз ўртасида бунга ишониб чув тушиб қолувчилар, бундай фуқароларни соддалигидан фойдаланувчи фирибгарлар ҳам учраб туради.

Фуқаро А.Холматов (исми шарифи ўзгартирилган) ҳам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилади. 2017 йил январь ойи бошларида Ш.Раҳимованинг фарзанди Н.Раҳимов Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирмоқчилигидан хабар топади. У ўзини Миллий хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, гўёки ўзига берилган ваколатдан фойдаланиб, ДТМ махсус ҳисоб рақамига давлат божи тўлаш орқали Н.Раҳимовни ўқишга киритиб қўйишини айтиб, алдаб, Фарғона шаҳрида Ш.Раҳимованинг 6 минг 200 АҚШ доллари пул маблағларини қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборади. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида судья Ш.Умаров раислигида А.Холматовга оид жиноят иши ҳар тарафлама ўрганиб чиқилиб, унга қонун доирасида жазо тайинланди.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!