Ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи "Telegram" канали ишга тушди

Ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи "Telegram" канали ишга тушди

Каналнинг мақсади ҳуқуқий маърифатни тарқатиш, чет элликлар, инвесторларни Ўзбекистон ҳуқуқий тизими ҳақида хабардор қилиш, республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида объектив, холис ахборот тарқатишдир.

Шу билан бирга, @leginf каналида у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.

Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, каналда инглиз тилида қизиқарли ҳуқуққа оид маълумотлар ҳам бериб борилади.

Бундан ташқари, келгусида @leginf каналида инглиз тилини ўрганувчилар учун аудио, видео ва бошқа материаллар бериб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!