Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

🎖 Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари хамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🔘 Жумладан:

▫️Бурханов Кутбидин Нукритдинович – Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

▫️Артикова Светлана Баймирзаевна – Бош прокурор ўринбосари;

▫️Беков Ихтиёр Рустамович – Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири – юридик фанлар доктори, профессор;

▫️Нарзиев Отабек Саъдиевич – Тошкент давлат юридик университети, Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси – юридик фанлар доктори, доцент;

▫️Алимов Боту Бабирович – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири вазифасини бажарувчиси;

▫️Абдуллаева Умида Хазратовна – Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи;

▫️Карабаев Даврон Шавкатович – “UzReport” телеканали ахборот хизмати директори;

▫️Ҳожиев Фарҳод Жумабоевич – “O‘zbekiston 24” телеканали гуруҳ бош муҳаррири;

▫️Аъзамов Қуддус Аъзамович – “O‘zbekiston” телеканали “Жамоатчилик фикри” муҳарририяти бош муҳаррири;

▫️Джумамуратов Акмал Аллаярович – “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

▫️Каттаева Дилдора Муртазажоновна – Навоий вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маслаҳатчиси;

▫️Зиёхонов Жамшидхон Масъудхон ўғли – “Subyektiv” лойиҳаси бошловчиси;

▫️Хидиров Қобил – “davletovuz” телеграм канали асосчиси, блогер;

▫️Ахмедов Баходиржон Мўминжон ўғли – ҳуқуқшунос, блогер.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

✅ Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

💵 Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!