"Human.uz" журналисти Ички ишлар вазирига мурожаат йўллади: "Сирдарёда шаҳар бедарвозами?"

"Human.uz" журналисти Ички ишлар вазирига мурожаат йўллади: "Сирдарёда шаҳар бедарвозами?"

Хабарингиз бор, "Human.uz" журналисти Мавжуда Мирзаева ҳамда операторлар Сирдарёда Ички ишлар ходимларининг тазйиқига учраганди. Кейинчалик эса вазият юзасидан баёнот ҳам берилганди. Лекин бу баёнотда бир қатор тушунарсиз ҳолатлар мавжуд. "Human.uz" журналисти айни шу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллади.

"Ички ишлар вазири Бобожоновга!

Сирдарёда шаҳар бедарвозами?

Ассалому алайкум Жаноб Вазир. Сизга мурожаат қилишимнинг асосий сабаби — Сирдарё вилоятидаги ходимларингизнинг хатти-ҳаракати юзасидан берилган баёнот. Бу баёнотни ёзган ходим зудлик билан бошқа енгилроқ вазифага ўтказилиши лозим.

Сирдарё вилоят ИИБнинг баёнот беришича, Олимпия захиралари коллежига биз осмондан тушиб қолибмиз?! Бу жуда кулгили ва саводсизларча ёзилган, уларнинг айтишича, ички ишлар, жамоатчи посбонлар ва яна бир нечта қоровуллар қўриқлаётган коллеж биносига карантин қонунларини бузган ҳолда кириб, одамлардан интервью олган эмишмиз?!

Савол:
— Агар биз ҳақиқатан ҳам қонун-қоидани бузиб, ҳаттоки одамлардан интервью олишгача улгурган бўлсак, улар дарвозанинг тагида нима қилиб ўтирибди? Жавоб берворинг, бемалол уйига бориб ўтирсин!

Иккинчидан:
— Коллеж биносига киришда санэпидемстанция ходимлари нимага бизни пайқамасдан ўтказворди?

Учинчидан шахсини аниқлаш учун фақат тасвирчи олиб бориладими? Менинг шахсим нимага аниқланмади? Шундай экан, нега бизга чора кўришмади? Ахир карантинни бузиш деган айблов жиддий масала!

Бу ёзувлар айбини тан олиш эмасми?

Бундай баёнот берган ёлғончи, саводсиз ва ўз вазифасига нолойиқ одамнинг фойдасидан зарари кўпроқ эмасми? Менинг тасаввуримда ички ишларда мард ва халқпарвар йигитлар ишлайди.

Санэпидемстанция бошида калтак синмасин! Мен ҳам, операторим ҳам ҳароратимизни ўлчатиб, қўлимизни дезинфекция қилиб кирдик. Улар вазифасини виждонан бажарди.

Ҳурмат билан Мавжуда Мирзаева", дея мурожаатини якунлайди журналист.

Ишонамизки, мазкур ҳолат юзасидан ҳаққоний, адолатли ечим топилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!