Human Rights Watch ташкилоти Россия ҳарбийларининг Украина шимолидаги тинч аҳолига қарши жиноятларини ҳужжатлаштирганини даъво қилмоқда

Human Rights Watch ташкилоти Россия ҳарбийларининг Украина шимолидаги тинч аҳолига қарши жиноятларини ҳужжатлаштирганини даъво қилмоқда

10 апрелдан 10 майгача HRW 65 киши билан суҳбат ўтказди, бундан ташқари, ташкилот гумон қилинаётган жиноятлар содир этилган жойларда ашёвий далилларни, шунингдек, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг фотосуратлари ва видеоларини ўрганди.

HRW Киев ва Чернигов вилоятларидаги 17 та жойда 22 та қатл, 9 та ноқонуний қотиллик, 6 та эҳтимолий йўқолиш ва 7 та қийноқ ҳолатларини текширди. Шунингдек, 21 киши ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи шароитларда ноқонуний ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.

"Тинч аҳолига нисбатан қилинган бу зўравонликлар аниқ ҳарбий жиноятлар бўлиб, улар зудлик билан ва холис тергов қилиниши ва тегишли тарзда жавобгарликка тортилиши керак", — деди HRW директори ўринбосари Гиорги Гогия.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!