Ҳукумат қарори: Айрим ўқитувчилар маошига 50 %гача қўшимча ҳақ тўланади

Ҳукумат қарори: Айрим ўқитувчилар маошига 50 %гача қўшимча ҳақ тўланади

Кеча, 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Қарорга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

•    39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;
•    ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар  “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;
•    тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;
•    мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;
•    мутахассислар 2020-2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.

Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.

Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!