«Ҳукумат эшитишни ўрганди, аммо „ҳа“ дейишни — ҳозирча йўқ»

«Ҳукумат эшитишни ўрганди, аммо „ҳа“ дейишни — ҳозирча йўқ»

Ўзбекистон бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси бизнес муаммоларини амалда ҳал этувчи форпост га айланади, деди Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов шанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида, деб ёзади Газета.уз

Тадбиркор Алексей Карпов мажлисда лойиҳалардан бирида экологик эксперизани олишга икки ой вақт сарфланганидан шикоят қилди. Ишбилармон рухсат берувчи ҳужжатлар тизимини соддалаштиришни сўради.

Адҳам Икромов бош вазир қабулхоналари сертификатлаш вақтини камайтириши лозимлигини таъкидлади. Ҳар қандай сертификат, ҳатто вилоят даражасида ҳам икки-учта маҳкама келишувига эҳтиёж сезади. Бу экология, стандартлаштириш. Шунинг учун ҳозирда мана шу қабулхоналар сизларнинг мурожаатларингиз, истакларингизни қабул қилади ва уларни етти кун ичида ҳал этади , деди ССП раҳбари.

ССП раиси президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан ижро ҳокимияти тадбиркорларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргангани, бироқ бюрократик тўсиқлар ҳамон ҳар бир қадамда мавжудлигини таъкидлади.

Ижро ҳокимияти гапириш ва эшитишни ўрганди, аммо ҳа дейишни ҳозирча бошлагани йўқ. Мана шу қабулхона ҳа дейдиган ва муаммоларни амалда ҳал этадиган форпост бўлади , деди у.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхоналари президентнинг 14 майдаги фармони билан ташкил этилди. Улар бутун мамлакатдаги давлат хизматлари марказлари биноларига жойлаштирилади.

Қабулхоналарга қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз топшириш тақиқланади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини таъминаш, муаммоли масалаларни кўриб чиқиш, шунингдек жумладан ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш уларнинг вазифалари ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!