Ҳужжатлари йўқ ота 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқарувини топширди ва...

Ҳужжатлари йўқ ота 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқарувини топширди ва...

Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтган М 41 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Чориев "Лабо" русумли юк автомобилини тўхтатган вақтида, ҳайдовчи 11 ёшли, 5-синфда ўқийдиган Улуғбек исмли бола эканлиги маълум бўлган.

Улуғбекнинг ёнида, автомобилнинг олд ўриндиғида отаси ҳам бўлган. ЙПХ ходими билан суҳбат давомида отасининг "Ўғлимга ишонаман. Ўзим ҳам олий маълумотлиман" деган сўзлари кишини ажаблантиради. Ходим отасидан меъёрий ҳужжатларини сўраганда, ота ҳам ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади. Қоидабузарликлар юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилди. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!