“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳукумат қарорини бажармай келаётгани маълум бўлди

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳукумат қарорини бажармай келаётгани маълум бўлди

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича назорат тадбирлари ўтказилди. Хусусан:

➖Бектемир туманида жойлашган “Жасмин Алекс” МЧЖга қарашли қоғозни қайта ишлаш корхонаси ва “Суппер Хаус Руф” МЧЖга қарашли шифер ишлаб чиқариш корхонаси;

➖ Юқори-Чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” МЧЖга қарашли шишани қайта ишлаш корхоналари текширилди.

Маълум бўлишича, ушбу корхоналар куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлсада, бироқ, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан шу кунгача табиий газ етказиб бериб келган.

Корхоналар кунига 31 000 метр куб табиий газдан фойдаланиб кетган. Бу эса, ўртача 1 550 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратурага топширилди.

Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!