Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

OCWorkbench ресурсининг ёзишича, хитойлик техногигантнинг янги Huawei P30 Pro флагмани жосуслик қилар экан. ExploitWareLabs экспертлар гуруҳи ушбу смартфоннинг фон режимида Хитой ҳукумат серверларига сўров юбориб туришини аниқлашган.Гарчи фойдаланувчи Huawei сервисларидан бирортасига обуна бўлмаса-да, сўров юбориш ишларини смартфон махфий тарзда ва фон режимида амалга оширади. Нафақат сўровлар, балки Huawei P30 Pro шахсий маълумотларни ҳам жўнатиши мумкин. Ушбу серверлар рўйхатида эса Хитой ҳукуматининг тармоқ хавфсизлиги бўлимига қарашли beian.gov.cn ҳам мавжуд.Шунингдек, рўйхатда яна china.com.cn манзили ҳам кўп учрайди, у эса Хитойнинг Ахборот интернет-маркази назорати остидадир.

OCWorkbench хабарига кўра, текшириб кўрилган Huawei P30 Pro смартфонининг бирор ҳудудга мансублиги ҳақида айни дамда бирор маълумот йўқ. Эҳтимол, бу флагманнинг Хитойнинг ўзида сотишга мўлжалланган версиясидир, лекин барибир фондаги фаоллик ишлаб чиқарувчига нисбатан ишончга соя солади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!