Huawei молиявий директори нега ҳибсга олингани аниқланди

Huawei молиявий директори нега ҳибсга олингани аниқланди

Huawei компаниясининг молиявий директори Мэн Ваньчжоу фирибгарлик бўйича айбловлар туфайли АҚШ мурожаати билан Канадада ҳибсга олинган. Бу ҳақда Vancouver Star хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Канада бош прокурори вакили Ваньчжоунинг ҳибсга олиниш муддатини узайтириш ҳақида талаб қўйган.

Таъкидланишича, Huawei молиявий директори, хусусан, АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан ишлашда айбланмоқда.

Бундай ҳолатда Ваньчжоу АҚШда 30 йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!