Ҳормуз бўғозида бир нечта кемалар ўққа тутилди
Ҳормуз бўғозида бир нечта кемаларга ўқ узилди.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Ҳужумга учраган кемаларнинг шахси ошкор қилинмади.
Шу билан бирга, агентлик маҳаллий аҳолига таяниб, Эрон жанубидаги Бандар Аббос, Конарак ва Чабаҳар шаҳарларида, шунингдек, Ларак оролида портлашлар ҳақида хабар берди.
Портлашлар ракета зарбалари натижасида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Конаракда камида тўртта, Чабаҳар ҳудудида эса тахминан олтита портлаш қайд этилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
