Ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитетни шакллантириш қийинроқ кечади - олимлар

Ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитетни шакллантириш қийинроқ кечади - олимлар

"Science Translational Medicine” журналида чоп этилган маълумотага кўра, ҳомиладор аёллар ўртасида тадқиқот ўтказилган.

Унда ихтиёрий равишда бир қанча эмизикли ва ҳомиладор аёллар қатнашган.

Тадқиқот учун вакцинанинг биринчи дозаси билан ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмланган аёлларнинг аксариятида иммунитетнинг пасайиши кузатилган. Бу ҳолатни Дьюк университети (Шимолий Каролина штати) олимлари кузатган ва “Science Translational Medicine” журналида чоп этган.

Уларнинг маълумотига кўра, айниқса, “Moderna”, “Pfizer” ва “BioNTech” препаратларидан сўнг ҳомиладор ва эмизикли аёлларда антитела титри пастлиги аниқланган.

Шу билан бирга, тўлиқ эмлашдан сўнг ҳомиладор бўлмаган, эмизикли ва ҳомиладор аёллар ўртасида миинимал фарқ борлиги, яъни эмизикли аёлларда NK-ҳужайралари сони кўпайиши кузатилган.

“Натижалар шуни кўрсатдики, ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмас, балки бошида эмлаш ва кейинчалик кучайтирувчи дозаси йўлдош ва она сути орқали антикорларнинг тарқалишини максимал даражада оширишга ёрдам беради.", - дея хулоса қилмоқда тадқиқот муаллифлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!