Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак?

Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак ва бу муолажа оддий муолажадан нимаси билан фарқланади?

- Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинса, аёллар маслаҳатхонасидаги кузатувчи шифокори ва оилавий поликлиникадаги шифокорига мурожаат қилади.

Агар касаллик симптомсиз кечаётган бўлса, барча эпидемиологик ва гигиеник тадбирларга риоя қилган ҳолда уй шароитида яккаланган тартибда назоратда бўлади.

Касаллик аломатлари пайдо бўлса, зудлик билан махсус ажратилган касалхона ёки туғруқ комплексига стационар даволанишга ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!