Ҳоланд «Манчестер Сити»га қанчага тушиши маълум бўлди

Ҳоланд «Манчестер Сити»га қанчага тушиши маълум бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди.

Ҳоланд «Манчестер Сити»га деярли 250 миллион еврога тушади. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, инглиз клубига трансфер 248,5 миллион еврога тушади. Фуқаролар норвегиялик футболчини 75 миллион еврога сотиб олиш имкониятини фаоллаштирмоқда.

21 ёшли ҳужумчи 5 йиллик шартнома асосида 107 миллион фунт ишлаб олади. Футболчининг вакиллари ва агентлари 50 миллион еврогача пул олишади.

Жорий мавсумда Ҳоланд “Боруссия Дортмунд” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!