Ҳоланд "Барселона"га ўтади, ҳаммаси ҳал, фақат...

Ҳоланд "Барселона"га ўтади, ҳаммаси ҳал, фақат...

Эрлинг Ҳоланд "Реал"га ўтиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Энди норвегиялик ҳужумчи "Барселона"га ўтишга қарши эмас, агар "каталонияликлар" келаси ёзда бунинг учун зарур бўлган 75 миллион еврони тўласалар. Бу ҳақда Deportes Cuatro хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ форвардга асосий давогар "Реал" ҳисобланганди. "Қироллик клуби" ёзда замонамизнинг икки асосий ёш юлдуз ҳужумчилари Ҳоланд ва Килиан Мбаппени ўз жамоасига бирлаштиришни орзу қилмоқда.

Бироқ, бу норвегияликни чалкаштириб юборди. ОАВ хабарларига кўра, Ҳоланд клубнинг ғалабалари фақат унинг номи билан боғланишини истамоқда.

Футболчининг агенти, "Барселона" президенти Жоан Лапортанинг яқин дўсти Мино Райола ҳам Ҳоландни "Барселона"га ўтишга ундамоқда. Шунингдек, у мижозини Килиан Мбаппе билан турли жамоаларда ўйнаш орқалигина катта шон-шуҳратга эришишига ишонтира олди.

Лапорта аллақачон Райоладан агар клуб трансфер учун маблағ топа олса, Ҳоланднинг "Барселона"га ўтиши ҳақида ваъда олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Bahromjon
    Бир Кун барсада бир кун реалда бу админлар иложи булса иккови билан хам шаринома кисин биринчи турда барсада иккинчи турда реалда уйновради галма гал 😂😂🤣🤣
    Муроджон
    😄😄😄😄
    Абдусаттор
    Ла лига яна дербри кучаярканда, Барса-Реал, Реал- Барса, Ла лига Раналду ва Месси кетгач кизикиш йуколганди, гапим тугрими, ёки кизикаётганлар бормиди.
    Бахрамжон
    👍👍👍