Ҳокимлардан бири мерган қурбони бўлди

Ҳокимлардан бири мерган қурбони бўлди

Филиппинда шаҳар ҳокимларидан бири мерган томонидан отиб ўлдирилди. Қотиллик Танауан шаҳри марказида Миллий байроқ куни муносабати билан ташкил этилган тантаналар чоғида содир этилган. 

Танауан шаҳри ҳокими Антонио Ҳалилий кўкрагидан бир марта ўқ узиш билан ўлдирилган, дея маълум қилганполиция вакили Ренато Мэркадо CNN телеканалига берган интервьюсида. Ушбу жиноят содир этилган вақтда олинган видеолавҳалар эса, қотилган рўй берганида одамларнинг қандай ваҳимага тушганидан дарак беради. 

Унда Ҳалилий миллий байроқ кўтарилаётган вақтда ҳокимият ишчилари билан бир сафда тургани ва биргаликда давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган. Камера бошқа томонга йўналтирилганидан сўнг, бироз вақт ўтгач, битта ўқ овози эшитилган ҳамда аёл кишининг "oh my God" (вой, Худойим) дегани муҳрланган. 

Ҳокимиятнинг ушбу фожиани видеотасвирга олган ходими Гэри Ларезмага кўра, шаҳар ҳокими бу воқеага қадар ҳам бир неча марта жиноятчиликка қарши кескин позицияси учун таҳдидлар олган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!