Ҳоким ўринбосарларига "Chevrolet Niva" берилади

Ҳоким ўринбосарларига "Chevrolet Niva" берилади

Юртимизда 8-10 декабрь кунлари қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрамини нишонлаш режалаштирилган.

Бу тадбирлар бугун Сурхондарё вилоятида бошланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Тошкент вилоятларида байрам тадбирлари ва оммавий сайллар 9 декабрь кунига белгиланган. Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари эса 10 декабрда байрам қилади.

"Байрамни кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 тоннага яқин ош дамланиб, элга тарқатилади. Нукус шаҳридаги марказий ипподромда ўтказиладиган улоқ ва от чоптириш мусобақалари ғолибларига 1 донадан “Кобальт“ ва “Спарк“, 5 дона мотоцикл ва бошқа қимматбаҳо совғалар ажратилган", - дейилган хабарда.

Самарқанд вилоятида эса туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига “Нива Шевролет“ русумли хизмат автомашиналари топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!