"Ҳоким ўринбосари" ўзгача усулдаги фирибгарликка қўл урди

"Ҳоким ўринбосари" ўзгача усулдаги фирибгарликка қўл урди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган Р.М исмли аёл 2019 йил февраль ойида Ш.Н исмли аёлнинг ишончига кириб, ишга жойлаштириш эвазига ундан 350 АҚШ доллари олган. Сўнгра Бухоро шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятининг хизмат телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини ҳоким ўринбосари деб таништирган. Шу йўл билан фуқаро Ш.Н номига Бухоро аёллар мурувват уйига ишга кириши ҳақида йўлланма беришни талаб қилиб, йўлланма олишга эришган. Кейин эса Бухоро аёллар мурувват уйи раҳбарига қўнғироқ қилиб, уни ишга олишини айтиб, фуқаро Ш.Н.ни ишга жойлаштирган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!