"Ҳоким топшириғи: эртага соат 7 да ҳамма пахтага чиқсин": ходимлар мажбурлангани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Aнгорда раиснинг топшириғи билан дам олиш кунлари банк ходимлари пахта теримига чақирилиши айтилган “Шанба (дам олиш) куни “Тўққиз ой якуни” деб барча ходимлари билан иш ташкиллаган (Раиснинг топшириғига кўра)” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдирди.
Хабарга кўра, 17 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Aнгор туманидаги тижорат банклари ходимлари шанба (дам олиш) куни раиснинг топшириғи билан «Тўққиз ой якуни» деб ишга жалб этилган. 18 сентябрь, якшанба куни эса аёл ходимларни чақириб, кредит ундируви билан шуғулланмоқчи бўлган. Ундан кейин ҳоким топшириғи билан барча ходимлар пахта теримига чиқиши тайинланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.