Ҳожар онамиз нима деган эдилар?..

Ҳожар онамиз нима деган эдилар?..

Иброҳим алайҳис-саломнинг аёли, Исмоил алайҳис-саломнинг оналари бўлмиш Ҳожар онамиз ўзларини экин ўсмаган қуруқ саҳрога ташлаб кетаётган Иброҳимга айтган сўзлари нақадар гўзал:

“Эй Иброҳим бизларни мана бундай кимсасиз саҳрога ташлаб қаерга кетяпсиз?

Иброҳим унга қайрилмади ҳам.

Шунда у: Сизга шундай қилишни Оллоҳ буюрдими, деб сўради.

Иброҳим: Ҳа, деб жавоб берди.

Шунда у: У ҳолда Оллоҳ бизни ҳалок қилмайди, деди. 

Ҳа, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини йўқ қилмайди. Ахир Аллоҳ таоло солиҳ киши ва унинг аёлига фарзандининг ўрнига ундан яхшироғини эваз қилиб берди-ку.

Бу ҳақда Каҳф сурасида айтилади: “Ҳалиги боланинг эса ота-оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у (бола) туғён ва куфр билан уларни қийнаб қўйишидан (яъни, уларнинг ўз болаларини яхши кўрганлари сабабли диндан чиқиб кетишларидан) қўрқдик. Шу сабабдан, уларга Парвардигорлари (бу бола)дан кўра покизароқ, ундан кўра меҳрибонроқ (бошқа бир болани) бадал-эваз қилиб беришини истадик”. (Каҳф сураси, 80-81-оятлар).

Ахир Аллоҳ таоло солиҳ кишининг хазинасини унинг фарзандлари учун сақлаб бермадими?

Ўшанда У Зот Мусонинг ҳамроҳи Ҳизр алайҳис-саломга нураб кетган деворни янгидан қуришни, солиҳ кишининг фарзандлари катта бўлгач оталарининг хазинасини олишларини буюрган эди.

“Энди девор эса шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина бор эди. Уларнинг оталари жуда яхши киши эди. Бас, Парвардигоринг улар вояга етиб, Парвардигорингнинг раҳмат-марҳамати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди...” (Каҳф сураси, 82-оят). 

“Энг бахтиёр аёл” китобидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!