“Ҳизбут таҳрир” аъзосига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Хўш, нега?

“Ҳизбут таҳрир” аъзосига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Хўш, нега?
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси Т.Ваҳобов раислигида кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
 
2012 йилнинг декабрь ойи охирларида Ўзбекистон Республикасида тақиқланган “Ҳизбут таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг фаол аъзоси, “мушриф” лавозимига тайинланган А.Мўминов Олтиариқ туманида “Хизбий халқа” ташкил этиб, унга танишлари Р.Абдусатторов, А.Мавлонов, А.Якубов, А.Мирзараҳмонов ва Н.Маматхолиқовларни аъзо қилган ва уларга “Ҳизбут таҳрир” диний экстремистик оқими ғоялари бўйича сабоқ бериб келган. Шунингдек, Р.Ҳайдаров ҳам “Хизбий халқа” гуруҳини ташкил қилиб, унга танишлари А.Раҳмонов, М.Мамаризаевларни аъзо қилган ва уларга диний оқим ғояларини ўргатган. Ўз навбатида, ушбу “Хизбий халқа” аъзолари судланувчи Р.Абдусатторов, А.Мавлонов ва А.Якубовлар билан бир гуруҳ бўлгани ҳолда, яшаш хонадонларидаги йиғинларда қатнашиб, тақиқланган “Ҳизбут таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келган.
 
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси Т.Ваҳобов раислигида кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
 
Судланувчи Р.Абдусатторов айбига иқрор бўлиб, А.Мўминов ўзи ва бошқа шерикларига “Ҳизбут таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолияти бўйича диний маъруза қилиб, ушбу оқимга даъват қилаётганини билган бўлса-да, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бермагани, ҳозирда ушбу ташкилот ғоялари Ўзбекистонда нотинчлик чиқаришга қаратилгани ва ислом динига зид эканини тушуниб етгани, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, кўрсатма берди.
 
Суд мажлисида гувоҳларнинг, судланувчи истиқомат қилган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кўрсатмалари тингланиб, судланувчи Р.Абдусатторовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодекси 57-моддаси қўлланиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Р.Абдусатторовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
 
Суд томонидан Р.Абдусатторовга жазо тайинлашда унинг шахси, ёшлиги, муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, яшаш жойи – Олтиариқ тумани “Беруний“ маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унга нисбатан кафолат хати берилгани жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳоланиб, унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг раислик этувчи томонидан тарафларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, ушбу жиноятнинг содир этилиши сабаблари кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
 
Суд содир этилган жиноятнинг сабабини ва унинг содир этилишига имкон берган шароитларни бартараф қилиш юзасидан Олтиариқ тумани ҳокимлигига хусусий ажрим чиқарди.
 
Йўлдан адашган бу йигитга яна бир имкон берилди. Энди у бундан тўғри хулоса чиқарса бўлгани
Manba: uza. uz 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!